Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонлик ёш муҳандислар Гиннес рекордини янгилади – вазирлик
2023 йилда Ҳиндистонда 1459 нафар ўқувчи бир вақтда мини‑робот ясаган.
Фото: Telegram/Edu.uz
“Янги Ўзбекистон” боғида 1946 нафар ёш муҳандис бир вақтнинг ўзида 1946 та кичик роботни йиғди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг расмий Telegram-каналида хабар қилинмоқда.
“Ушбу ютуқ Ўзбекистон номини яна бир бор Гиннес рекордлар китоби саҳифаларига ёздиришга сабаб бўлди. Бу жараён нафақат ёшларнинг илмий-техник салоҳиятини намойиш этди, балки уларнинг изланувчанлиги, жамоавий ҳамжиҳатлиги ва янгилик яратишга бўлган интилишини ҳам ёрқин кўрсатди”, дейилади хабарда.
Аввалроқ Президент администрацияси раҳбарининг таълимни ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари Ҳилола Умарова “Янги Ўзбекистон” боғида 2 000 нафар ёш муҳандис бир вақтда 2 000 та роботни йиғиб, ишга тушириши, талаба-ёшлар бу иши билан Гиннес рекордлар китобига кириши кутилаётганини ёзганди.
Маълумот берилишича, 2023 йилда Ҳиндистонда 1 459 нафар ўқувчи бир вақтда мини‑робот ясаган.
Мавзуга оид
07:34 / 31.03.2026
Инсонга ўхшаш юз ифодаси: Хитой робототехникаси янги босқичга чиқди
07:35 / 23.03.2026
Хитойда робот теннис ўйнашни ўрганди: у 96 фоиз аниқлик билан зарбаларни қайтармоқда
07:34 / 21.03.2026
Рейтинг: 2025 йилда энг кўп ҳуманоид робот етказиб берган компаниялар
21:10 / 20.03.2026