Ўзбекистон | 07:32 / 19.08.2025
6277
2 дақиқада ўқилади

Россиянинг «Comedy Club» телешоуси Ўзбекистонда тақиқлангани маълум бўлди

Маданият вазирлиги ушбу концерт дастури «одоб-ахлоқ меъёрларига тўғри келмаслигини» маълум қилгани таъкидланмоқда.

Фото: ТНТ

Россиянинг ТНТ каналига тегишли «Comedy Club» юмористик телекўрсатуви Ўзбекистонда тақиқланди. Бу ҳақда концерт дастури ташкилотчилари журналистларга маълум қилди, деб хабар берди 24.kg.

Таъкидланишича, тақиқ «одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилмаслик» сабабли қўйилган. Ташкилотчиларнинг маълумотларига кўра, қизиқчи Алексей Шчербаковнинг чиқишидан баъзи ҳазилларни кесиб ташлаш ҳам сўралган.

Ўзбекистон Маданият вазирлиги ташкилотчиларга тегишли тақиқлар ва тавсиялар юборган.

«Comedy Club» ҳажвий жамоасининг концерт дастури вазирлик мутахассислари томонидан тегишли тартибда кўриб чиқилиб, унда миллий маънавиятимизга зид равишда оила, эр-хотин, эркак ва аёл муносабатлари оммавий маданият унсурлари асосида намойиш этилиши аниқланди. Юқоридагиларни инобатга олиб, Маданият вазирлиги ушбу концерт дастури «одоб-ахлоқ меъёрларига тўғри келмаслигини маълум қилади», дейилади нашр келтирган ҳужжатнинг скриншотида.

Маълум бўлишича, тақиқ 2023 йилда қўйилган - Тошкентда «Музыкальный Comedy Club» шоуси режалаштирилган. У техник сабабларга кўра кўчирилган, аммо янги сана ҳалигача белгиланмаган.

Тайёрлаган:  Сардор Юсупов

Мавзуга оид