Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бразилиялик футболчи 28 йиллик жаҳон рекордини янгилади
Дарвозабон Фабио профессионал футболдаги ўйинлар сони бўйича янги рекорд ўрнатди.
Бразилиянинг «Флуминенсе» клуби дарвозабони Фабио профессионал футболда энг кўп ўйин ўтказиш бўйича рекордни янгилади.
Жанубий Америка Кубогининг 1/8 финалидан ўрин олган Колумбиянинг «Америка Де Кали» жамоасига қарши ўйинда 44 ёшли дарвозабон асосий таркибда майдонга тушди. «Флуминенсе» 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
44 ёшли Фабио учун бу фаолиятидаги 1391-ўйин бўлди. Шу тариқа у профессионал даражада 1390 та ўйин ўтказган (1966 йилдан 1997 йилгача) афсонавий инглиз дарвозабони Питер Шилтон рекордини янгилади. Шилтон 49 ёшида нафақага чиққан.
Фабио 1997 йилда «Униан Бандеиранте» клубида катталар футболида дебют қилган. 2000 йилда у биринчи марта мамлакат чемпиони бўлди - «Васко да Гама» таркибида. 2013 ва 2014 йилларда «Крузейро» билан яна иккита чемпионликни қўлга киритди.
Фаолиятининг кўп қисмини «Крузейро» сафида ўтказди - 795 та ўйин.
Фабио «Флуминенсе» сафида 2022 йилдан буён иштирок этмоқда. 2023 йилда у биринчи марта Либертадорес Кубоги - Жанубий Американинг асосий клублар турнирида ғолиб чиқди. 2024 йилда Жанубий Америка Суперкубогини қўлга киритди.
2010 ва 2013 йилларда Бразилия чемпионатининг энг яхши футболчиси деб топилган.
2004 йилда Фабио Бразилия миллий жамоаси таркибида Америка Кубоги соҳибига айланди, аммо бирорта ҳам ўйин ўтказмади.
1997 йилда 17 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб чиқди.
Мавзуга оид
22:18 / 19.05.2026
Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Осиё Кубоги финалига чиқолмади
19:13 / 17.05.2026
Дунёдаги энг кекса опа-сингиллар Бразилияда яшаётгани маълум бўлди
23:46 / 16.05.2026
Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Осиё Кубоги яримфиналига чиқди
22:57 / 13.05.2026