Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саида Мирзиёева Қирғизистон президенти билан учрашди
Учрашувда Ўзбекистон ва Қирғизистон алоқаларининг бугунги юқори даражаси эътироф этилди. Икки мамлакатда ўтказилаётган “Заковат” интеллектуал ўйини ёшлар ўртасида дўстона алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилаётгани таъкидланди.
Фото: Саида Мирзиёева / Telegram
Ўзбекистон президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Қирғизистон президенти Садир Жапаров билан учрашди.
Мирзиёева Telegram'даги каналига жойлаган постида қўшни мамлакат раҳбарига самимий қабул ва очиқ, ишончли руҳда ўтган мазмунли учрашув учун миннатдорлик билдирди.
“Учрашувда халқларимизни ўзаро ишонч ва ҳурмат асосида тараққиёт ва фаровонликка интилиш бирлаштираётгани алоҳида таъкидланди. Мамлакатимиз президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистон билан энг яқин қўшни ва стратегик ҳамкор сифатида муносабатларни мустаҳкамлашга алоҳида аҳамият қаратади.\
Чегара масалалари бўйича муваффақиятли келишувлар, миллий ID ҳужжатларини ўзаро тан олиш, қўшма корхоналар ҳамда Қамбарота ГЭС-1 ва Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон темирйўли каби йирик умумий лойиҳалар бунинг яққол тасдиғидир.


Учрашувда мамлакатларимизда ўтказилаётган “Заковат” интеллектуал ўйини мусобақалари ҳам эътироф этилди. Бу лойиҳа ёшларимиз ўртасида дўстона алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилаётган жуда самарали ташаббус сифатида қайд этилди.
Ўзбекистон ва Қирғизистонни асрлар давомида шаклланган қардошлик ва қўшничилик ришталари бирлаштириб туради. Биз уларни қадрлаймиз ва келгусида янада мустаҳкамлаймиз”, – дея ёзди ПА раҳбари.
Мавзуга оид
18:29 / 06.12.2025
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашди
16:24 / 05.12.2025
Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан учрашди
09:20 / 05.12.2025
Чегарадан ноқонуний олиб ўтилган 1,1 млрд сўмлик олтин қўлга олинди
22:41 / 02.12.2025