Жамият | 22:22 / 20.08.2025
6014
1 дақиқада ўқилади

Туркияда ўзбекистонлик эркак рашк сабабли хотинини пичоқлаб ўлдирди

Истанбул полицияси томонидан олиб борилган қидирув ишлари давомида гумондор қўлга олинди. Шунингдек, унга яширинишда ёрдамлашганликда гумон қилинаётган яна бир шахс ҳам полиция томонидан ушланди.

Фото: Getty images

17 август куни Истанбул шаҳрида Самарқанд вилоятидан келиб вақтинчалик меҳнат фаолияти билан шуғулланиб келган Ўзбекистон фуқароси Н.С. эри, Ўзбекистон фуқароси У.С. томонидан рашк оқибатида пичоқлаб ўлдирилди.

Хабар қилинишича, Истанбул полицияси томонидан олиб борилган қидирув ишлари давомида гумондор қўлга олинди. Шунингдек, унга яширинишда ёрдамлашганликда гумон қилинаётган, Жиззах вилоятидан бўлган Б.O. ҳам полиция томонидан ушланди.

Ҳозирда ҳодиса юзасидан тергов ишлари давом этмоқда.

Марҳуманинг жасадини Ўзбекистонга юбориш бўйича зарур ҳужжатлар расмийлаштирилди ҳамда Миграция агентлиги томонидан ёрдам кўрсатилмоқда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид