Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пекинда «Ўзбекистон – Хитой» савдо-иқтисодий ва инвестиция форуми бўлиб ўтади
Форум дастурида ҳукумат ва бизнес тузилмалари ўртасида, шунингдек, тадбиркорлар ўртасида музокаралар ўтказилиши режалаштирилган.
28 август куни Хитой пойтахти Пекин шаҳрида «Ўзбекистон – Хитой» савдо-иқтисодий ва инвестиция форуми бўлиб ўтади.
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг билдиришича, тадбир доирасида икки мамлакатнинг кенг иқтисодий салоҳияти намойиш этилади ҳамда инвестиция имкониятлари ҳақида батафсил маълумот тақдим этилади.
“Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларига алоҳида эътибор қаратилади”, дейилади вазирлик хабарида.
Форум дастурида ҳукумат ва бизнес тузилмалари ўртасида, шунингдек, тадбиркорлар ўртасида музокаралар ўтказилиши режалаштирилган.
Мавзуга оид
22:32 / 17.06.2026
Трамп Россия ва Хитойни «бутун дунёни портлатиб юбормаслик» учун ядровий келишувга чақирди
20:41 / 17.06.2026
Хитойнинг йирик нефть-газ компанияси топ-менежери пора учун ўлимга ҳукм қилинди
17:47 / 17.06.2026
Шавкат Мирзиёев Хитойнинг етакчи компаниялари ва молия институтлари делегацияси билан учрашди
10:15 / 17.06.2026