Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бухорода замонавий санъат биенналеси ўтказилади
Биринчи Биеннале 2025 йил 5 сентябрь – 20 ноябрь кунлари бўлиб ўтади.
«Халқаро замонавий санъат биенналесини юқори савияда ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент қарори имзоланди.
Унга кўра, 2025 йилдан бошлаб, ҳар икки йилда бир марта сентябрь-ноябрь ойларида Бухоро шаҳрида халқаро замонавий санъат биенналеси ўтказилади.
Биринчи Биеннале 2025 йил 5 сентябрь – 20 ноябрь кунлари бўлиб ўтади.
Биенналенинг асосий мақсадлари қуйидагилар:
а) мамлакатимизда замонавий ва амалий санъат, ҳунармандчиликни қўллаб-қувватлаш ҳамда глобал маданий маконга интеграция қилиш;
б) креатив индустрияда таълим, тадқиқот ва касбий маҳоратни ривожлантириш, юртимиз вакилларининг жаҳонга машҳур уста-ижодкорлар билан ҳамкорлигини йўлга қўйиш орқали халқаро даражага олиб чиқиш;
в) юртимиз туристик жозибадорлигини ошириш, маданий мерос объектларини санъат намойиши майдонларига айлантириш, мунтазам қайта ташриф буюришга бўлган қизиқишни шакллантириш.
Биеннале доирасида қуйидагилар амалга оширилади:
а) Биеннале ўтказиладиган 14 та маданий мерос объектини кўргазма ва тадбирлар, таълим ва тадқиқот, ижодиёт ва ишлаб чиқариш жараёнлари уйғунлашган креатив кластерга айлантириш;
б) жаҳонга машҳур уста-ижодкорлар томонидан 60 тадан кўп арт-объект, шу жумладан, инсталляцияларни яратиш, улардан Биеннале ўтказиладиган жойни бадиий безашда фойдаланиш ва уларнинг энг муносибларини дунё бўйлаб кўргазмаларда намойиш этиш;
в) дунёга таниқли ижодкор, мутахассис ва ошпазлар иштирокида кенг жамоатчилик учун 10 ҳафталик илмий-маърифий, маданий-кўнгилочар, сайёҳлик ва гастрономик дастурларни ташкил этиш;
г) биринчи Биеннале махсус каталоги ва ўзбек миллий таомлари рецептлар китоб-альбомини чоп этиш, улардан халқаро миқёсдаги тарғибот воситаси ва совғалар тўплами сифатида кенг фойдаланиш;
д) Бухоро Биенналеси ҳақида ҳужжатли фильм яратиш, шунингдек, ундан фойдаланиб мамлакатимизнинг сайёҳлик салоҳиятини тарғиб қилиш;
ж) махсус таълим дастури асосида халқаро даражадаги кураторларни тайёрлаш ҳамда уларнинг жаҳоннинг етакчи санъат майдонларида Ўзбекистон номидан иштирок этишини таъминлаш; з) 30 нафардан ортиқ халқаро эксперт, куратор ва санъатшунослар иштирокида халқаро академик симпозиумни ўтказиш.
Мавзуга оид
15:20 / 13.06.2026
Эски сандиқдан топилган британча сурат: Дулси хоним излаган Боқижон Акрамов Бухоро ва Қашқадарёдан топилди
18:28 / 11.06.2026
Маданиятга тикилган пуллар, санъаткордан вазирликка, интернет маданиятчилари – вазир Назарбеков билан суҳбат
23:03 / 02.06.2026
Саида Мирзиёева маданият ва санъат соҳаси ривожи учун мўлжалланган фармонни олқишлади
22:46 / 02.06.2026