Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
1990-йилларда Германия Россиянинг НАТОга аъзо бўлишига қарши чиққан – ОАВ
ГФРнинг ўша вақтдаги мудофаа вазири Фолкер Рюэ Москванинг алянсга кириши НАТО учун “ўлим ҳақидаги гувоҳнома” бўлади деб ҳисоблаган.
Фото: PA
1994 йилда Борис Елцин АҚШнинг ўша вақтдаги президенти Билл Клинтон билан Россиянинг НАТОга аъзо бўлиши масаласини муҳокама қилган, бироқ Германия ҳукумати Москванинг алянсга киришига қарши чиққан. Бу ҳақда Der Spiegel журнали махфий ҳужжатларга таяниб ёзмоқда.
Мазкур ҳужжатларга кўра, Билл Клинтон Москвани алянсга қабул қилиш имкониятини кўриб чиққан. Германиянинг Вашингтондаги элчиси Томас Матуссек бу “АҚШнинг расмий позицияси” эканлиги ҳақида хабар берган.
Ўша йил январида АҚШ давлат котибининг ўринбосари Строуб Толботт НАТОнинг Брюсселдаги қароргоҳида йиғилган элчиларни Клинтоннинг позициясидан хабардор қилган.
"Россиянинг НАТОга аъзо бўлиши ҳақида гап кетганида Германия ҳукумати ўзини бетон каби тутган", - деб ёзади Der Spiegel.
ГФРнинг ўша вақтдаги мудофаа вазири Фолкер Рюэ Москванинг алянсга кириши НАТО учун “ўлим ҳақидаги гувоҳнома” бўлади деб ҳисоблаган.
Бонндагилар воқеаларнинг бундай ривожланиши НАТО ичидаги қарама-қаршиликни кучайтириб юбориши ва ташкилотнинг қўллари боғланиб қолишидан хавотирланган. Бундан ташқари, НАТО “Россиянинг беқарорлигидан суғурта” ҳисобланиб, Москва унга аъзо бўладиган бўлса, бу мақом йўққа чиқишидан чўчиган.
Шунингдек, Москва НАТОга қўшиладиган бўлса, Ғарб аскарлари “Россияни Хитой ва Мўғулистон чегараларида ҳимоя қилишларига тўғри келади” деган хавотир ҳам бўлган.
"Бонн ҳаттоки ишончли демократик Россияга ҳам алянсда ўрин бўлмайди, деган фикрда қатъий турган", - дейилади мақолади.
Европанинг қолган мамлакатлари ҳам бу фикрга қўшилган.
1994 йил ноябрда Германия федерал канцлери идораси, ТИВ ва ИИВ ходимларидан иборат ишчи гуруҳ ГФРнинг хориждаги барча ваколатхоналарига дастурий ҳужжат тайёрлаб жўнатган. Унда Украина ва Беларус каби Россия ҳам " Ғарбий Европа иттифоқи (мудофаа ва хавфсизлик бўйича ташкилот – 2011 йилгача фаолият олиб борган)га ҳам, НАТОга ҳам аъзо бўла олмаслиги" таъкидланган.
"Ўша вақтларда Россия ташқи ишлар вазири бўлган Андрей Козирев германиялик ҳамкасби Клаус Кинкелдан Россия нима учун НАТОга аъзо бўла олмаслигини сўраганида, Кинкел ҳозирча алянс Москвани ўз сафига қабул қилишга тайёр эмаслигини айтган", деб ёзади Der Spiegel.
Мавзуга оид
12:57 / 23.12.2025
Deutsche Bahn'да кечикиш рекорди: пунктуаллик 59 фоизга тушди
14:19 / 22.12.2025
Германия 2025 йилда оилани бирлаштириш бўйича 100 мингдан ортиқ виза берди
13:00 / 22.12.2025
2025 йилда Германия осмонида 1000 та шубҳали дрон қайд этилди
14:53 / 20.12.2025