Ўзбекистон | 19:03 / 25.08.2025
11103
1 дақиқада ўқилади

Иордания подшоҳининг Ўзбекистонга давлат ташрифи бошланди

Абдулла II ибн Ал-Ҳусайн 25 август куни Самарқандга келди.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлиги подшоҳи Абдулла II ибн Ал-Ҳусайн 25 август куни давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди.

Самарқанд шаҳри аэропортида подшоҳни Шавкат Мирзиёев кутиб олди.

Олий мартабали меҳмон шарафига икки мамлакат давлат байроқлари кўтарилди, фахрий қоровул саф тортди. Миллий куй-қўшиқ ва рақслардан иборат тантанали маросим бўлиб ўтди.

Ташрифнинг асосий тадбирлари 26 августга режалаштирилган.

Бугун давлат раҳбарлари биргаликда қадимий Самарқанднинг тарихий обидаларини зиёрат қилади.

Тайёрлаган:  Сардор Юсупов

Мавзуга оид