Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лондондаги “энг тор уй” сотувга қўйилди
Қарийб 1,6 млн долларга баҳоланаётган уйнинг кенглиги 213 см бўлиб, умумий майдони 49 квадрат метрга тенг. Кўчмас мулкда икки ётоқхона, икки ҳожатхона ва терраса бор.
Фото: AP
Лондондаги “энг тор уй” 1 млн 195 минг фунт-стерлинг ёки 1,6 млн доллар нархда сотувга қўйилди, дея хабар берди Британиянинг Daily Star нашри.
Ноттинг Ҳилл Гейтдаги икки қаватли уйнинг кенглиги 213 см, умумий майдони 49 квадрат метр бўлиб, Кенсингтон саройидан бир неча қадам узоқликда жойлашган. Шу сабабдан ҳам икки ётоқхона, икки ҳожатхона ва террасага эга бинонинг нархи жуда қиммат баҳоланяпти.
Кўчмас мулк тахминан 1930 йилларда қурилган. Орадан 20 йил ўтиб, косметик таъмирланган ҳамда кириш қисмига махсус руҳли соябон, витраж эшик ва аждаҳо боши шаклидаги ёмғир оқизгич ўрнатилган.
Эшикдан кирган жойда паркет билан қопланган очиқ ошхона ва овқатланиш жойи мавжуд. Шунингдек, биринчи қаватда душ, ҳожатхона ва ётоқхоналардан бири жойлашган. Иккинчи қаватда ёзги терраса ва қабулхона бор. Энг юқори қаватда эса кенг ойнали иккинчи ётоқхона ва катта ваннахона мавжуд.
Уйни сотаётган Unique Property Company бошқарувчиси Саймон Стоун кўчмас мулкни Лондонда топиш имконсиз бўлган маскан, дея таърифлади. Унинг таъкидлашича, уйнинг ички кенглиги Лондон метроси вагонларидан ҳам торроқ бўлса-да, яшаш учун жуда қулай.
Мавзуга оид
09:50 / 24.11.2025
Zaha Hadid Architects Ўзбекистондаги лойиҳаларни кенгайтириши мумкин
15:42 / 22.11.2025
Тошкент-Лондон-Тошкент йўналишидаги рейс техник носозлик сабаб кечикмоқда
21:53 / 19.11.2025
Лондонлик чўнтаккесарлар iPhone’дан бошқа телефонларни эгасига қайтармоқда
09:48 / 14.11.2025