Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Одил судлов академияси ташкил этилади
“Одил судлов соҳасида юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.
Фармонга кўра, Судялар олий кенгаши ҳузуридаги Судялар олий мактаби негизида Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академияси ташкил этилади.
2025 йил 1 октябрдан:
▪️судялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш Академиянинг 6 ойлик касбий қайта тайёрлаш курсларида давлат гранти асосида ташкил этилади;
▪️курсларга қабул қилинган шахслар уларнинг эгаллаган лавозими бутун ўқиш даври мобайнида сақланади;
▪️ ўқиш даврида тингловчиларга судя ёрдамчисининг 1 ойлик меҳнатига ҳақ тўлаш фонди миқдорида ҳар ойда стипендия тўланади;
▪️курсга қабул қилиш қуйидагилардан иборат танлов асосида амалга оширилади:
▫️психология,
▫️чет тиллари;
▫️суд ихтисослиги бўйича тест синовлари;
▫️ёзма имтиҳон;
▫️якка тартибдаги суҳбат.
Якуний аттестация имтиҳони натижаларига кўра, курсни тамомлаган битирувчилар аризасига асосан бўш судялик лавозимларига ўтказиладиган танловларда иштирок этади.
Ўқиш дастурини ўзлаштирмаган ва якуний аттестация имтиҳонидан ўтмаган тингловчилар, бўш судялик лавозимига 3 йилгача муддатда ариза топширмаган ёки таклиф этилган судялик лавозимини эгаллашни рад этган битирувчилар олинган стипендия суммасини тўлиқ миқдорда қоплаб беради.
Мавзуга оид
20:43 / 08.06.2026
Судьялар учун даромад ва мол-мулк декларациясини тақдим этиш тизими ишга туширилади
08:56 / 28.05.2026
Эҳтиёт чораларини бекор қилиш ваколати фақат судга ўтказилиши мумкин
19:43 / 18.05.2026
3 кишини пиёдалар йўлагида уриб юбориб, очиқда қолган аёл қўшмачилик устида ушланди
13:12 / 18.05.2026