Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
SpaceX Starship кемаси прототипининг 10-парвозини бекор қилди
Starship космик кемаси прототипининг учирилиши техник муаммолар туфайли бекор қилинди, деб хабар берди SpaceX. Аввалги тўққизта синов парвози муваффақиятсиз тугаганди.
Фото: Steve Nesius/REUTERS
Американинг SpaceX компанияси 24 август, якшанба куни Starship космик кемаси прототипи билан ракета ташувчининг ўнинчи парвозини бекор қилди. Бекор қилиш сабаби ерусти тизимларидаги техник носозликлардир, деб хабар берди компания.
«Starship'нинг бугунги ўнинчи парвози ерусти тизимларидаги носозликларни бартараф этиш учун вақт ажратиш мақсадида бекор қилинди», — дейилади хабарда.
Starship'нинг учирилиши 24 август куни Техасдаги Starbase космодромидан маҳаллий вақт билан соат 18:30 да амалга оширилиши керак эди. Янги парвоз санаси ҳали эълон қилинмаган.
Starship'нинг баландлиги 123 метр. Бу ҳозирда энг катта ва энг кучли космик ракета, дея қайд этади AFP. SpaceX компанияси Starship'ни қайта ишлатиладиган ракетага айлантиришни мақсад қилган, бу эса космик парвозлар нархини сезиларли даражада камайтиради. SpaceX бош директори Илон Маск Starship 2026 йилда Марсга сафар қила олишини кутмоқда.
Аввалги тўққизта Starship синов парвози муваффақиятсиз якунланган, улардан тўрттаси ракета портлаши билан тугаган.
Мавзуга оид
09:15 / 29.11.2025
ОАВ: Уралдаги ҳарбий базада ракета учирилиши чоғида портлаб кетди
16:09 / 11.11.2025
АҚШда “Ню Гленн” ракетаcининг биринчи тижорат парвози қолдирилди
09:45 / 08.11.2025
Starlink Марказий Осиёда сунъий йўлдош алоқасини ривожлантириш бўйича Veon билан келишув тузди
13:18 / 27.10.2025