Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
SpaceX IPOʻси тарихий рекорд ўрнатиши мумкин
Илон Маскка тегишли SpaceX компанияси акцияларни оммавий жойлаштириш (IPO) учун ариза топширди. Компания ушбу жараён орқали 75 миллиард долларгача маблағ жалб қилиши мумкин бўлиб, бу жаҳон тарихидаги энг йирик IPO сифатида қайд этилиши эҳтимол қилинмоқда.
Фото: IMAGO/Panthermedia
SpaceX 20 май куни АҚШ Қимматли қоғозлар ва биржалар комиссиясига (SEC) расмий ариза тақдим этди. Кутилишича, компания акциялари Nasdaq биржасида SPCX тикери остида жойлаштирилади ва савдолар июнь ойида бошланиши мумкин.
Ҳужжатларга кўра, IPO ўтказилганидан кейин ҳам Илон Маск компаниянинг бош директори, техник директори ва директорлар кенгаши раиси лавозимларида қолади.
SpaceX ўзининг 24 йиллик тарихида биринчи марта молиявий натижаларини ҳам ошкор қилди. Компания маълумотига кўра, 2025 йилда унинг тушуми 18,7 миллиард долларга етган. Шу билан бирга, 2,6 миллиард доллар миқдорида операцион зарар қайд этилган.
AFP агентлигининг ёзишича, бу асосан янги авлод ракеталарини ишлаб чиқиш ва сунъий интеллект технологияларини ривожлантиришга катта маблағ йўналтирилгани билан изоҳланмоқда.
Reuters маълумотига кўра, SpaceX яқин келажакда акциядорларга дивиденд тўлашни режалаштирмаяпти.
SpaceX компанияси 2002 йилда ташкил этилган. Компания қайта фойдаланиладиган ракеталар ва дунё бўйлаб интернет хизматини таъминловчи тахминан 10 мингта сунъий йўлдошдан иборат Starlink тармоғи орқали аэрокосмик соҳада инқилоб қилгани таъкидланмоқда.
Илон Маскнинг асосий мақсадларидан бири Марсда доимий инсон колониясини ташкил этиш ҳисобланади.
Мавзуга оид
23:05 / 20.05.2026
“Ривожланган капитал бозорисиз турмуш даражасини яхшилай олмаймиз” - Иқтисодиёт вазирлиги
14:43 / 18.05.2026
Ўзбекистон акцияларининг Лондон фонд биржасига жойлаштирилиши. Бу нима учун аҳамиятли?
14:03 / 29.04.2026
Миллий инвестиция жамғармаси Тошкент ва Лондонда IPO бошлади
16:13 / 18.04.2026