Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Телекоммуникацияларни тартибга солиш агентлиги ташкил этилади
Президент фармонига кўра, янги агентлик мустақил идора бўлиб, Вазирлар Маҳкамасига ҳисобдор бўлади. Агентлик оператор ва провайдерлар кўрсатаётган хизматлар сифатини ойига камида 1 марта мониторинг қилиб боради.
“Телекоммуникациялар соҳасида тартибга солиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.
Фармонга кўра, Телекоммуникацияларни тартибга солиш агентлиги ташкил этилади.
Агентлик оператор ва провайдерлар томонидан кўрсатилаётган хизматлар сифатининг белгиланган талабларга мувофиқлигини тасдиқланган режага мувофиқ ҳар ойда камида 1 маротаба мониторинг қилиб боради.
Агентлик молиявий ва тузилмавий жиҳатдан ҳамда ваколати доирасида қарор қабул қилишда мустақил ҳисобланади ҳамда ўз фаолиятида Вазирлар Маҳкамасига ҳисобдор бўлади.
Мавзуга оид
19:05 / 12.05.2026
Чорвачилик ва яйлов хўжалигини ривожлантириш агентлиги ташкил этилди
18:38 / 12.05.2026
Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси тузилди. Унга Азизбек Урунов раис бўлди
09:28 / 07.05.2026
Тўловга қобилиятсизлик ишлари агентлиги ташкил этилади
18:58 / 28.03.2026