Жамият | 12:51 / 25.08.2025
1728
1 дақиқада ўқилади

Уралда мушкул аҳволга қолган олти нафар фуқаро қайтарилди

Мамлакат Бош консулхонаси ва Миграция агентлиги ҳамкорлигида Урал федерал округида қийин аҳволга тушиб қолган ҳамюртларга амалий ёрдам кўрсатилди.

Фото: "Дунё" АА

Жумладан, 12 нафар ҳамюртнинг мурожаати асосида зарур ҳужжатлар расмийлаштирди ва улардан 6 нафарига оиласи бағрига қайтиши учун "Екатеринбург-Тошкент" йўналишидаги самолётга чипта сотиб олиб берилди.

Ватандошлар 23 август куни Бош консулхона ва Миграция агентлиги ходимлари томонидан Тошкент шаҳрига кузатиб қўйилди.

Ушбу лойиҳа жорий йилнинг 30 июлидан 30 августига қадар Ўзбекистонда эълон қилинган "Ватанга қайтариш" инсонпарварлик акцияси доирасида амалга оширилди.

https://dunyo.info/uzk/sootechestvenniki--/okazana-pomosch-sootechestvennikam-popavshim-v-slozhnuyu-situaciyu-v-uralskom-federalnom-okruge-rossii

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид