Ўзбекистон | 19:17 / 26.08.2025
4478
1 дақиқада ўқилади

Иордания подшоҳининг Ўзбекистонга давлат ташрифи якунланди

Икки давлат раҳбарларининг музокараларида ҳамкорликни ривожлантиришнинг устувор ва истиқболли йўналишлари белгиланди, икки томонлама муносабатларни янги босқичга олиб чиқишга келишилди.

Иордания подшоҳи Абдулла II ибн Ал-Ҳусайннинг Ўзбекистонга давлат ташрифи ниҳоясига етди.

25 август куни президент Шавкат Мирзиёев ва Абдулла II Самарқанднинг диққатга сазовор жойларига ташриф буюрди. 26 август куни бўлиб ўтган самарали музокараларда ҳамкорликни ривожлантиришнинг устувор ва истиқболли йўналишлари белгиланди, икки томонлама муносабатларни янги босқичга олиб чиқишга келишилди.

Тадбирлар якунлангач, Самарқанд халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни президент Шавкат Мирзиёев кузатиб қўйди.

Шу билан давлат раҳбари Самарқандга сафарини якунлаб, Тошкентга қайтди.

Тайёрлаган:  Сардор Юсупов

Мавзуга оид