Ўзбекистон | 17:00 / 26.08.2025
4493
6 дақиқада ўқилади

UBS — замонавий тиббиёт таълимининг янги манзили

Бугунги кунда тиббиёт соҳаси инсон саломатлигини таъминлашда ҳал қилувчи рол ўйнаса-да, афсуски, жамиятда бу соҳа вакилларига нисбатан ишончсизлик кучайиб бормоқда. Бунинг сабаби кўпинча етарли билим ва малакага эга бўлмаган кадрлар билан боғлиқ. Шу боис, тиббиётда сифатли таълим ва пухта тайёргарлик кўрган мутахассисларни етиштириш энг муҳим устувор вазифага айланган.

Фото: UBS

Бу борада замонавий технологиялар, инновацион ёндашувлар ва халқаро стандартларга мос ўқув дастурларига эга олий таълим муассасаларининг роли беқиёсдир. Айнан шундай билим юртларидан бири — University of Business and Science (UBS) тиббиёт соҳасида янги авлод мутахассисларини тайёрлашда илғор тажриба ва замонавий методикаларни бирлаштирган ҳолда, ишончли ва сифатли таълимни таклиф этмоқда.

Ҳозирда UBS тиббиёт факултети таркибида 10 та талабгир таълим йўналишлари бўлиб, беш мингдан ортиқ талаба таҳсил олмоқда.

Тиббиёт факултети йўналишлари:

— Стоматология

— Даволаш иши

— Педиатрия иши

— Олий ҳамширалик иши

— Фармация

— Биология

— Кимё

— Биотиббиёт муҳандислиги

Тиббий билим — амалиёт билан бирга!

UBS университети замонавий таълим инфратузилмаси билан ажралиб туради. Ҳозирда университет бешта кампусга эга бўлиб, уларнинг тўрттаси Наманган вилоятида, бири эса Тошкент шаҳрида жойлашган. Ҳар бир кампус замонавий ўқув лабораториялари, интерактив технологиялар ва рақамли жиҳозлар билан таъминланган бўлиб, бу воситалар талабаларнинг назарий билимларини амалий кўникмалар билан уйғунлаштиришга хизмат қилади.

Университет тиббиёт соҳасидаги нодавлат ва давлат муассасалари билан ҳамкорликда мунтазам амалий машғулотлар ташкил этади. Мазкур ҳамкорлик UBSʼда шакллантирилаётган "industrial experience" концепцияси билан узвий боғлиқ бўлиб, реал иш муҳитида касбий кўникмаларни ривожлантириш имконини яратади. Шунингдек, UBS клиникасини ишга тушириш дастурга киритилган бўлиб, бу ташаббус талабаларга янада қулай ва самарали ўқув муҳитини тақдим этади.

Таълим жараёнида виртуал реаллик (VR) лабораториялари ва 3D технологиялар асосида яратилган симуляцион муҳитлар фаол қўлланади. Бу эса клиник ҳолатларни моделлаштириш, мураккаб тиббий жараёнларни визуал тарзда англаш ҳамда амалиётда татбиқ этиш имконини беради.

Халқаро ҳамкорлик

UBS таълим сифатини яхшилашда глобал ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратмоқда. Жумладан, университет АҚШ, Туркия, Европа, Япония, Малайзия ва Кореянинг етакчи олийгоҳлари билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйган.

Маълумот ўрнида, UBS "Harvard University" ва "Massachusetts Institute of Technology (MIT)" билан ҳамкорликда, ўқув дастурларини халқаро стандартлар асосида тайёрлаб, талабаларга янада самарали таълим бериш бўйича иш олиб бормоқда.

Тиббиёт йўналишида эса UBS Жанубий Кореянинг Kyungdong University (KDU) билан амалиёт ва қўшма таълим дастурларини йўлга қўйган. KDU — Кореяда битирувчиларни иш билан таъминлаш бўйича етакчи ўринлардан бирини эгаллаган, тиббий таълимда эса энг илғор университетлардан бири ҳисобланади.

Ҳамкорлик доирасида 2+2, 3+3, 2+3, 2+4 ва 4+2 форматларда қўшма дастурлар ташкил этилган. Ушбу дастурлар орқали талабалар ўқишнинг дастлабки босқичини Ўзбекистонда, кейинги босқичини эса Kyungdong университетида давом эттиради. Дастур якунида уларга UBS ва KDU олий таълим муассасалари томонидан иккита диплом берилади.

Ушбу дастурга тўхталадиган бўлсак, талабалар ҳамширалик иши, стоматологик гигиена, физиотерапия, оптометрия, фавқулодда тиббий хизматлар, биотиббиёт лабораторияси, касбий терапия, соғлиқни бошқариш ва таълим, ҳамда ижтимоий ҳимоя йўналишлари бўйича таълим оладилар.

Янги ўқув йилдан бошлаб амалиёт ва қўшма дастурлар асосида ўқитувчиларнинг хорижда малака ошириши ҳам дастурга киритилган. Таълим жараёнида эса илғор технологиялар, замонавий тиббий ускуналар ва сунъий интеллект асосидаги “smart” манекенлар қўлланади.

Бу талабаларга реал клиник ҳолатларни интерактив тарзда ўрганиш имконини беради. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) рейтингига кўра, Мальта соғлиқни сақлаш тизими Европадаги энг илғор беш давлат қаторига киради. Шу боис, UBS талабалари ёзги амалиётларини айнан шу давлатда ўтказиб, Европа тажрибасини ўқиш давридаёқ ўзлаштириш имконига эга бўлди.

Хусусан, ўтган ёз ойларида Малта Республикасида жойлашган “International European University”да ташкил этилган амалиёт дастурлари UBS профессор-ўқитувчилари ва талабалари учун замонавий таълим технологиялари, илғор педагогик ёндашувлар ҳамда ўқув жараёнини самарали бошқариш бўйича муҳим амалий тажриба тақдим этди.

UBSʼнинг халқаро ҳамкорликдаги стратегик ёндашуви таълим сифатини ошириш билан бирга, талабаларга глобал миқёсда рақобатбардош бўлиш имконини тақдим этмоқда.

Шунингдек, "University of Business and Science" World Directory of Medical Schools (WDMS) — яъни Жаҳон тиббиёт мактаблари дирекцияси рўйхатига киритилган.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, сифатли тиббий таълим ҳар доим ҳам юқори нархларга боғлиқ эмас. UBS тиббиёт соҳасида замонавий, инновацион ва амалиётга йўналтирилган таълимни энг қулай нархларда тақдим этади.

Агар сиз тиббиёт соҳасида келажагингизни илмий ёндашув, замонавий методлар ва реал тажриба асосида қурмоқчи бўлсангиз — UBS энг тўғри танловдир!

Контракт нархлари: 24 000 000 сўм. Олий ҳамширалик йўналиши учун 16 500 000 сўмни ташкил қилади.

(контракт тўловини таълим кредити орқали тўлаш имконияти бор.)

Таълим тили: Ўзбек тили, Рус тили

Манзил: UBS Наманган — Наманган шаҳри Нодим Намонгоний кўчаси 5-уй (NTD).

UBS Тошкент филиали — Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, “Яккабоғ” МФЙ Гавҳар кўчаси, 1-уй

Маълумот учун телефонлар: +998555202626

Telegram Bot:@ubsuzbekistan_bot

Elektron pochta: [email protected]

Реклама ҳуқуқи асосид

 
Тайёрлаган:  Kun.uz Admin

Мавзуга оид