Ана шу йўналишдаги муваффақиятлари туфайли UBS "Brand Awards International 2024" мукофотига лойиқ деб топилди. Ушбу эътироф университетнинг бренд стратегияси, рақамли трансформация ва инновацион хизматлар борасидаги ютуқларини халқаро миқёсда тасдиқлади.

UBS — глобал ёндашувга эга, замонавий билимларни шакллантирувчи олий таълим муассасаси бўлиб, Ўзбекистонни халқаро таълим майдонида муносиб тарзда намоён этмоқда.

Замонавий кампуслар ва ётоқхона шароитлари

UBS бешта замонавий кампусга эга бўлиб, уларнинг тўрттаси Наманган вилоятида, бири эса Тошкент шаҳрида жойлашган. Талабалар учун қулай ва замонавий ётоқхоналарнинг мавжудлиги, ўқув жараёнини янада самарали ўтишига ёрдам беради.

Ҳозирда UBSʼда 49 та бакалавриат, 14 та магистратура ва 5 та докторантура йўналишларида 25 мингдан ортиқ талабалар таълим олмоқда. Шунингдек, илмий-тадқиқотлар билан шуғулланувчи 30 нафар докторант ҳам университетда ўз изланишларини олиб бормоқда. Эътиборлиси шуки, 2024-2025 йиллар мобайнида 200 дан ортиқ магистрантлар UBSʼни битириб, давлат намунасидаги дипломни қўлга киритди ҳамда иш билан таъминланди.

Талабалар учун қандай грант ва стипендиялар мавжуд?

Йўналишлар бўйича иқтидорли ёшларни аниқлаш, уларнинг ижодий салоҳиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш мақсадида, ўқув йили давомида юқори баҳоларга эга бўлган талабалар учун бир семестрлик грантлар ажратилади.

Ҳар бир семестр якунида имтиҳон натижаларига кўра энг яхши 300 нафардан ортиқ талаба бепул ўқиш ҳуқуқига эга бўлади. Бугунги кунга қадар 1 000 дан ортиқ талаба ушбу имтиёздан фойдаланган.

Шунингдек, абитуриентлар UBSʼнинг ички имтиҳон марказларида офлайн имтиҳон топшириб, муваффақиятли ўтгач, 1 млн, 2 млн ва 3 млн сўмлик ваучерлар билан тақдирланади.