Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Доғистонда 5,5 магнитудали зилзила содир бўлди
Доғистон қирғоқлари яқинида Каспий денгизида 5,5 магнитудали зилзила содир бўлди. Ер силкинишларини Дербент ва Маҳачқалъа аҳолиси ҳис қилган, шунингдек, Озарбойжон ва Эронда ҳам сезилган.
26 август, сешанба куни кечқурун Доғистон қирғоқлари яқинида Каспий денгизида 5,5 магнитудали зилзила содир бўлди. Ер силкинишлари Европа-Ўрта Ер денгизи сейсмология маркази (EMSC) томонидан маҳаллий вақт билан соат 23:33 да қайд этилган.
Зилзила эпицентри тахминан 10 км чуқурликда бўлган. EMSC маълумотларига кўра, у Дербент шаҳридан 50 км шимолда ва Избербаш шаҳридан 30 км узоқликда жойлашган.
Дастлаб у магнитудани 6,0 деб баҳолаган, кейин эса 5,5 га ўзгартирилган. АҚШ Геологик хизмати (USGS) уни 5,4 деб баҳоламоқда. Россия Фанлар академиясининг Доғистон геофизика хизмати — 5,9 га.
Мавзуга оид
09:11 / 10.06.2026
Доғистонда магистрал газ қувурида портлашлар юз берди
09:41 / 20.05.2026
Доғистонда сақланаётган 24 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилади
15:04 / 06.04.2026
Доғистонда сув тошқинлари оқибатида 4 киши ҳалок бўлди
18:30 / 05.04.2026