Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қамчиқ довонидаги «авария»ларда уч киши ҳалок бўлди
28 август куни иккита йўл-транспорт ҳодисаси фожиа билан якунланди.
Қамчиқ довонида бир кунда иккита йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди ва уч киши вафот этди. Бу ҳақда ЙҲХБ хабар берди.
28 август куни соат 4:40 ларда А-373 автомобил йўлининг Водий—Тошкент йўналишида Lacetti автомашинасини бошқариб кетаётган ҳайдовчи ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмасдан ўзи билан бир йўналишда ҳаракатланиб келаётган юк машинасига урилиб, ЙТҲ содир этган. Оқибатда Lacetti йўловчиси оғир тан жароҳати билан вафот этган. Иккинчи йўловчи эса шифохонага ётқизилган.


Шунингдек, ушбу ҳудудда соат 8:39 ларда Cobalt бошқариб кетаётган ҳайдовчи ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, бошқарувни йўқотиб ўзи билан бир йўналишда йўлнинг ўнг томонида ҳаракатланиб кетаётган юк машинасининг орқа қисмига ва йўлнинг ўнг томонида ҳаракатланиб кетаётган яна бир юк машинасига урилган. Оқибатида икки йўловчи оғир тан жароҳатлари билан вафот этган.


Ҳар икки ҳолат юзасидан Поп тумани ИИБ тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.
Мавзуга оид
09:00
Мундиалдаги дебютга расмий баҳо, қимматлаётган бензин ва ўпирилган дамба — ҳафта дайжести
13:12 / 04.07.2026
“Malibu болани 100 метргача судраб кетган” – Андижондаги мудҳиш ҳодиса тафсилотлари
10:30 / 04.07.2026
Қашқадарёда тормози ишламай қолган юк машинаси 9 та автомобилни уриб кетди
09:35 / 04.07.2026