Жамият | 12:17 / 29.08.2025
14603
2 дақиқада ўқилади

Ҳафта охирида ҳарорат пасая бошлайди

Шанбадан Ўзбекистонга нисбатан салқин ҳаво массалари кириб келади. Ҳарорат дам олиш кунлари кундузи +28…+36, кечаси +13…+16 даража атрофида бўлади. Жойларда шамол кучайиб, чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.

Фото: Kun.uz

Шанбадан бошлаб республика ҳудудига шимоли-ғарбдан нисбатан салқин ҳаво массалари кириб келади, дея хабар бермоқда Ўзгидромет.

Жума куни кундузи Ўзбекистон бўйича булутсиз ва иссиқ об-ҳаво сақланиб туради, ҳаво ҳарорати +36…+39 даража, чўл ҳудудларда ва республика жанубида баъзи жойларда +41 даражагача бўлади.

Ҳаво ҳарорати шанба кунидан аста-секин пасаяди ва 30 августда +31…+36 даража, 31 август–1 сентябр кунлари +28…+33 даражани ташкил этади.

Кечаси ва эрталаб салқин ҳаво сезиларли бўлади, 1 сентябрга келиб ҳарорат кечаси +13…+16 даражагача пасаяди. Шу кунларда республика бўйича булутсиз ва қуруқ об-ҳаво сақланиб туради.

Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 1318 метр/сониягача кучайиши кутилмоқда, 3031 август ва 1 сентябрда айрим жойларда баъзида 2023 метр/сониягача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Тошкент шаҳрида дам олиш кунлари ҳаво булутсиз бўлади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, шимоли-ғарбдан 38 метр/сония тезликда эсади, 3031 августда 1014 метр/сониягача кучайиши, баъзи жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Жума кундузи ҳарорат +37…+39 даража, шанба куни +34…+36 даража, якшанба ва душанба кунлари +30…+32 даража бўлади. Ҳарорат кечалари аста-секин +13…+15 даражагача пасаяди.

Тайёрлаган:  Азиз Қаршиев

Мавзуга оид