Ўзбекистон | 12:13 / 29.08.2025
1751
1 дақиқада ўқилади

Хитой Андижон вилояти логистикасига 500 млн доллар сармоя киритади

Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ҳамда мутасадди раҳбарлар иштирокида Хитой давлатидан ташриф буюрган China Shandong Huada Group компанияси инвестори ва ҳамкорлари билан музокара ўтказилди.

Фото: Видеодан кадр

Учрашувда тўғридан тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш, вилоятда йирик инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш масалалари муҳокама этилди

Хусусан, Қўрғонтепа ҳамда Хўжаобод туманлари ҳудудида қиймати 500 миллион долларга тенг темирйўл ва автологистика йўналишини ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.

Музокаралардан сўнг мутасаддилар ва хитойлик инвесторлар лойиҳалар амалга ошириладиган ер майдонларига бориб, жойида танишди.

Мазкур ҳамкорлик вилоятда транспорт-логистика салоҳиятини ошириш, янги иш ўринлари яратиш ва иқтисодий ривожланишни таъминлашга хизмат қилиши кутилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид