Жаҳон | 10:20 / 30.08.2025
4635
2 дақиқада ўқилади

Ермак АҚШда: Россияни музокаралар столига ўтқазинг ва биз ғалаба қозонамиз

Украина Россия билан етакчилар даражасида тинчлик музокараларига тайёр ва музокаралар столида ғалаба қозонишига ишончи комил, деди Украина президенти девонхонаси раҳбари Андрей Ермак Ню-Йоркда DW нашрига берган интервюсида.

Фото: DW

Москва ва Киев ўртасида давлат раҳбарлари даражасидаги тинчлик музокаралари эртами-кечми бўлиб ўтади ва Украина томони ғалаба қозонади, деди Украина президенти девонининг раҳбари Андрей Ермак 29 август, жума куни DW нашрига берган интервюсида. «Ҳозир биз сўраяпмиз – Россияни музокарага унданг, шунда кўрасиз: биз музокаралар столида ғолиб бўламиз», деди у. Ермак Ню-Йоркда АҚШ президенти Доналд Трампнинг махсус вакили Стивен Уиткофф билан учрашди.

Унинг сўзларига кўра, Ню-Йоркда у Уиткоффни Киев Украина президенти Володимир Зеленский ва Россия президенти Владимир Путин ўртасида, 18 август куни Вашингтонда бўлиб ўтган Зеленский ва Трампнинг икки томонлама учрашуви чоғида, шунингдек, Европанинг бир қанча давлатлари раҳбарлари иштирокида муҳокама қилинган учрашувини ўтказишга тайёр эканлигига ишонтирган.

«Биз бу даврда содир бўлган воқеаларни муҳокама қилишимиз керак эди. Афсуски, бундай муваффақиятли музокаралардан сўнг (Вашингтонда) Россиядан Оқ уйда муҳокама қилинган икки томонлама учрашувни ташкил этишга тайёр эканлиги ҳақида ҳеч қандай сигнални кўрмаяпмиз. Албатта, Украина томонининг конструктив ҳамкорликка тайёрлигини яна бир бор таъкидлаш ва тасдиқлаш муҳим эди», деди Ермак.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид