Иқтисодиёт | 21:25 / 02.09.2025
2741
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Молдова юк ташувларини рухсатномасиз шаклга ўтказади

2026 йилдан бошлаб Ўзбекистон ва Молдова икки томонлама ва транзит юк ташувларини рухсатномасиз тизимга ўтказиш ҳақида баённома имзолади.

Фото: Транспорт вазирлиги

Кишинёв шаҳрида автомобил ташувлари масалалари бўйича Ўзбекистон-Молдова қўшма комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда автомобил транспортида халқаро юк ташувлари масалалари бўйича амалдаги келишувларга ўзгартириш киритиш бўйича баённома имзоланди.

Транспорт вазирлиги хабарига кўра, баённомага асосан 2026 йил бошидан Молдова билан икки томонлама/транзит юк ташувларида рухсатномасиз тизимга ўтиш кўзда тутилган.

“Мазкур келишув автомобил транспортида Европа йўналишида юк ташувларини ривожлантиришда миллий ташувчиларга қўшимча қулайлик яратиб, ташқи иқтисодий алоқалар ривожи ва экспорт занжири барқарорлигини таъминлашга муносиб ҳисса қўшади”, – дейилади вазирлик хабарида.

Комрон Чегабоев
Тайёрлаган Комрон Чегабоев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид