Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сув хўжалиги балансларини тузиш тартиби белгиланди
Ҳукумат қарори билан “Ўзбекистонда сув хўжалиги балансларини тузиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.
Фото: Kun.uz
Низом Ўзбекистонда сув хўжалиги балансларини тузиш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.
Сув хўжалиги баланслари қуйидаги турларга ажратилади:
▪️ дарёлар ҳавзаларининг сув хўжалиги баланслари;
▪️ ирригация тизимлари ҳавзаларининг сув хўжалиги баланслари;
▪️ иқтисодий минтақалар (ҳудудлар) сув хўжалиги баланслари;
▪️ Ўзбекистон ягона сув хўжалиги баланси.
Сув хўжалиги вазирлиги ва унинг тизимидаги ташкилотлар сув хўжалиги балансларини тузиш, уни амалга ошириш ва мувофиқлаштириш бўйича махсус ваколатли орган ҳисобланади.
Сув хўжалиги баланслари сув ресурсларининг мавжуд миқдори, сувга бўлган талаб, сув ресурслари тақсимоти, уларнинг тақчиллиги ёки ортиқча миқдорини кўрсатадиган жадвалларда ишлаб чиқилади.
Сув хўжалиги балансларини тузиш бўйича маълумотлар электрон онлайн шаклда юритилади ва уларнинг базаси шакллантириб борилади.
Мавзуга оид
14:35 / 24.03.2026
Энди айрим ўқувчилар давлат имтиҳонини топширмайди
13:14 / 18.03.2026
Миллий табиий мерос объектларини рўйхатга олиш тартиби тасдиқланди
08:05 / 18.03.2026
Давлат ташкилотларида коррупцияга қарши ички назорат кучайтирилади
19:48 / 10.03.2026