Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ДХХга ишга киритишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди
Улар Давлат хавфсизлик идораларига ишга киритиб қўйишга ваъда бериб, фуқаролардан катта миқдордаги маблағларни фирибгарлик йўли билан олган.
Қашқадарё вилояти, Косон туманида яшовчи, муқаддам фирибгарлик учун судланган 37 ёшли шахс яна жиноятга қўл урди, деб хабар берди ДХХ.
У ўзини ДХХ ходими сифатида таништириб, давлат хавфсизлик органларига ишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, 2024 йилнинг сентябрь ойидан 2025 йилнинг июнь ойига қадар турли баҳоналар билан фуқарони алдаб, жами 30 минг АҚШ доллари ва 510 млн сўм пул маблағини олган. Бундан ташқари, ушбу фуқаронинг қариндошини Қуролли Кучлар академиясига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 10 минг АҚШ доллари талаб қилиб, ҳозирга қадар 4 минг АҚШ доллари олган.
ДХХ ходимлари томонидан Қарши шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда у сўралган 10 минг доллар ҳисобидан яна 2 минг долларни олган вақтида ушланган. Ҳозир унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди ва 28,211-моддаси 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган.
Шунингдек, Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманида истиқомат қилувчи, 64 ёшли шахс ўзганинг ишончига кириб, уни ДХХ идораларига ишга киритиб қўйиш ваъдаси эвазига 7 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланган.
Ҳозир унга нисбатан Жиноят Кодексининг 25,168-моддаси 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
09:05 / 17.06.2026
Афғонистондан олиб кирилган 37,6 кг гиёҳвандлик воситалари фош этилди
23:04 / 13.06.2026
Самарқандда Россияда ишлашни режалаштираётган фуқаролар учун тест маркази очилади
22:01 / 13.06.2026
Қашқадарёда қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб олиш ҳолатлари фош этилди
15:20 / 13.06.2026