Жаҳон | 08:02 / 04.09.2025
4094
2 дақиқада ўқилади

Украинага қўшин юбориш режаси: Писториус ЕК раҳбарини танқид қилди

Германия мудофаа вазири Борис Писториуснинг фикрича, тинчлик музокаралари бошланишидан олдин Украинада кўп миллатли ҳарбий контингентни жойлаштириш режаларини муҳокама қилиш «нотўғри».

Борис Писториус Фото: Clemens Bilan/EPA

Германия мудофаа вазири Борис Писториус Европа Комиссияси (ЕК) раиси Урсула фон дер Ляйенни урушдан кейинги даврда Киев учун узоқ муддатли хавфсизлик кафолатлари доирасида Украинада кўп миллатли ҳарбий контингентни жойлаштириш режалари ҳақида очиқ гапиргани учун танқид қилди. Писториуснинг сўзларига кўра, тинчлик музокаралари бошланишидан олдин бундай вариантларни муҳокама қилиш «мутлақо нотўғри», деб ёзади Politico.

Писториус Тросдорфдаги (Шимолий Рейн-Вестфалия) мудофаа саноати заводида: «Европа Иттифоқи қўшинларни жойлаштириш учун ҳеч қандай жавобгарликка ёки ваколатга эга эмас — ҳеч ким ёки ҳеч нарса учун», деди. «Бундай мулоҳазалар бўйича ҳар қандай тасдиқлаш ёки изоҳ беришда мен жуда эҳтиёткор бўлардим», дея қўшимча қилди у.

Писториуснинг сўзларига кўра, ҳукуматлар «қандай шароитда ва қандай шартлар билан» амалга ошириладиган эҳтимолий нарсаларни ўрганмоқда. «Ҳозирги босқичда буни очиқ муҳокама қилиш мутлақо нотўғри, деб ҳисоблайман», деб таъкидлади Германия мудофаа вазирлиги раҳбари.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид