Жаҳон | 10:43 / 05.09.2025
2069
2 дақиқада ўқилади

FT: АҚШ Шарқий Европа давлатлари армияларига ёрдам беришни тўхтатади

Пентагон АҚШ президенти Доналд Трампнинг хорижий ёрдамни «қайта кўриб чиқиш ва қайта тақсимлаш» курси муносабати билан Шарқий Европа мамлакатлари қуролли кучларини тайёрлаш ва жиҳозлаш дастурини молиялашни тўхтатади, деб ёзади FT.

Фото: Paulius Peleckis/Getty Images

Қўшма Штатлар Россия билан зиддият юзага келган тақдирда олдинги сафда туриши мумкин бўлган Шарқий Европа давлатларининг қуролли кучларини тайёрлаш ва жиҳозлаш дастурини молиялаштиришни тўхтатади. Пентагон вакиллари бу ҳақда ўтган ҳафта европалик дипломатларни хабардор қилди, деб хабар беради Financial Times (FT) 4 сентябр, пайшанба куни.

FT маълумотларига кўра, бу АҚШ Мудофаа вазирлигининг 333-бўлимга мувофиқ дастури бўлиб, унга кўра Пентагон бутун дунё бўйлаб иттифоқчи қўшинларни ўқитади ва жиҳозлайди. Харажатлар АҚШ Конгресси томонидан тасдиқланиши керак, бироқ Доналд Трамп маъмурияти дастур учун қўшимча маблағ талаб қилмади. Илгари ажратилган маблағлар 2026 йил сентябр ойи охиригача мавжуд бўлади, дея аниқлик киритади нашр.

2018 йилдан 2022 йилгача Вашингтон бу дастурга европалик ҳамкорларни қўллаб-қувватлаш учун 1,6 миллиард доллар сарфлади, бу 333-бўлим бўйича глобал харажатларнинг қарийб 29 фоизини ташкил этди. Маблағларнинг асосий олувчилари Эстония, Латвия ва Литва эди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид