Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Полша Ўзбекистон мева-сабзавотларини Европага экспорт қилишга кўмаклашади
Ўзбекистон элчихонаси дипломатлари Полшанинг Green Crops ҳолдинги эгаси Матеуш Рител ва бош директор Адам Ружицкий билан музокара ўтказди.
Мулоқот аввалида Полша томони компания фаолияти ҳақида сўзлаб берди. Таъкидланишича, ҳолдинг Европанинг 12 та мамлакатида ўз фабрикаларини очган. Green Crops компанияси Ўзбекистонда етиштирилган мева-сабзавотларни нафақат Полша, балки Европанинг бошқа мамлакатларидаги тармоқ супермаркетларига тарқатиш мақсадида ўзбек шериклар билан савдо алоқаларини ўрнатишга тайёрлиги маълум қилинди.
Томонлар Ўзбекистонда етиштирилган мева-сабзавотлар Полша ва Европанинг бошқа мамлакатлари экспорт қилиш, икки мамлакат ҳудудларида ўтказиладиган кўргазмаларда иштирок этиш истиқболларини муҳокама қилди.
Музокаралар якунида Green Crops вакилларининг Ўзбекистонга сафарини ташкил этиш, Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Agro Expo Uzbekistan/Agrotech Expo халқаро қишлоқ хўжалиги кўргазмасида компания стендини намойиш этиш ва бошқалар тўғрисида келишиб олинди.
Мавзуга оид
08:15
Сунъий йўлдош Европадаги рекорд иссиқни коинотдан тасвирга олди
17:18 / 28.06.2026
Европада ноодатий жазирама кузатилмоқда – суратлар
08:22 / 26.06.2026
Европада электромобилларни энг кўп қайси мамлакатлар харид қилмоқда?
09:30 / 22.06.2026