Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ангренда даҳшатли авария. Қурбонлар бор
Нефт ортилган юк машина иштирокида ЙТҲ рўй бериб, ёнғин чиққан. Натижада йўлда йирик тирбандлик юзага келган.
Фото: Видеодан кадр
Қамчиқ довонидан Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрига кириб келиш жойида бир неча автомобил иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда ҳодиса нефт ортилган махсус юк машинаси ва цемент ортилган юк машинаси, шунингдек, бир нечта енгил автомобиллар иштирокида содир бўлганини, автомобиллар ёнаётганини кўриш мумкин.
Видеолардан бирида юк машинаси кабинаси ичида қолиб кетганлардан бири қутулиб чиққани кўринади, кейинроқ бу машина бутунлай ёниб кетган.
Яна бир видеода эса ҳодиса оқибатида ҳалок бўлганлар борлиги айтилган, аммо ҳозирча қурбонлар сони қанчалиги маълум эмас.
- Хабар тўлдирилди: Тошкент вилояти ИИББ ҳодиса юзасидан маълумот бериб, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилгани, ҳозирда тергов-суриштирув ҳаракатлари олиб борилаётганини маълум қилди. Бу эса қурбонлар борлигини тасдиқлайди – Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми билан иш қўзғатилиши икки ёки ундан ортиқ одам ҳалок бўлганини англатади.
Ушбу ҳодиса туфайли йўлда ҳаракат тўхтаб қолган ва икки томонлама йирик тирбандлик юзага келган.
«Қамчиқавтойўл» телеграм-каналида Тошкент-Водий йўналишида тирбандлик юзага келгани ҳақида хабар берилган.
«“Тошкент-Оҳангарон- Ангрен-Қўқон-Шаҳрихон-Андижон” автомобил йўлининг 93-94 километрлари оралиғининг “Тошкент-Водий” ва “Водий-Тошкент” йўналишида тирбандликлар юзага келмоқда.
Ушбу ҳолат тегишли ташкилотлар ёрдамида бартараф этилмоқда», дейилган хабарда.
Мавзуга оид
08:36 / 19.11.2025
Ангренда зўравонликка учраган қиз бўйича жиноят иши судда кўрилмоқда
18:39 / 29.10.2025
Тошкент вилоятида кўп қаватли уйнинг томини ўзлаштирган шахс жазоланди
16:10 / 27.10.2025
Радарлар қайд этган қоидабузарликлар учун ҳам жарима баллари ёзилади
00:58 / 24.10.2025