Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Афғонистон электр инфратузилмасини модернизация қилади
Кобул шаҳрида энергетика соҳасида инвестицияларни жалб қилиш ва Афғонистон энергетика секторини қўллаб-қувватлашга бағишланган биринчи конференция бўлиб ўтди. Унда Афғонистон ҳукумати вакиллари, Ўзбекистон, Туркманистон ва Тожикистон энергетика вазирликлари делегацияси, шунингдек, бошқа халқаро ташкилотлар ҳамда дипломатик ваколатхоналар вакиллари иштирок этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Конференция доирасида Афғонистонда 220–500 кВ кучланишли электр узатиш тармоқлари ва подстанциялар қурилиши бўйича молиявий шартнома имзоланди ва лойиҳанинг қурилишига старт берилди.
Лойиҳалар 2027 йилнинг биринчи чорагига қадар амалга оширилиши режалаштирилган бўлиб, бу Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида электр энергетика соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини янада яхшилашга хизмат қилади.


Энергетика вазирлигининг билдиришича, келгусида Ўзбекистон Афғонистон бўйлаб тақсимлаш тармоқларини модернизация қилиш, ақлли ҳисоблаш тизимларини жорий этиш орқали соҳада самарадорлик ва шаффофликни ошириш, техник экспертиза орқали ишончли энергия етказиб беришни қўллаб-қувватлаш каби йўналишларда ҳамкорликни кенгайтиришга тайёрлигини яна бир бор тасдиқлайди.


Мавзуга оид
10:15 / 17.06.2026
Ўзбекистонда 10 ёшдан катта аҳолининг қарийб барчаси мобил телефон ишлатади
09:05 / 17.06.2026
Афғонистондан олиб кирилган 37,6 кг гиёҳвандлик воситалари фош этилди
23:44 / 13.06.2026
Туркияда қўлга олинган халқаро қидирувдаги икки шахс Ўзбекистонга қайтарилди
10:50 / 12.06.2026