Жаҳон | 00:51 / 08.09.2025
13863
1 дақиқада ўқилади

АҚШга виза олувчилар учун янги тартиб жорий этилди

Илгари ноиммиграцион визага ва суҳбатдан ўтишга исталган мамлакатда туриб ариза бериш мумкин эди. Энди эса талабгорлар фақатгина ё ўзининг мамлакатида, ёки унга яшаш ҳуқуқини берган давлатдагина ариза топшира олади.

Фото: Getty Imagеs

АҚШ ноиммиграцион визага ариза берувчилар учун тартибни янгилади. Бу ҳақда АҚШ давлат департаменти маълум қилди.  

«АҚШ ноиммиграцион визасини (NIV) олиш истагида бўлганлар суҳбатга ўз мамлакати ёки ўзи яшаётган мамлакатдаги АҚШ элчихонаси ёки консуллигида ариза беришлари мумкин», — дейилади хабарда.

Бунда, агар аризачи ўз мамлакатидан бошқа жойда ариза бераётган бўлса, у ҳолда ариза берилаётган мамлакатда яшашини далиллаши керак бўлади.

Илгари бундай турдаги визага ва суҳбатдан ўтишга исталган мамлакатда туриб ариза бериш мумкин эди.

АҚШ Россияда мунтазам иммиграцион виза амалиётини ўтказмаётгани сабабли россияликлар Остона ва Варшавада ариза беришлари мумкин. 

Яна 16 мамлакат, жумладан, Беларус ва Украина фуқаролари ҳам визага ариза бериш учун бошқа мамлакатдаги АҚШ элчихонаси ёки консуллигига мурожаат қилишларига тўғри келади. 

Мавзуга оид