Таълим | 13:36 / 08.09.2025
1557
2 дақиқада ўқилади

Педагогик синфлар ташкил этиладиган мактаблар рўйхати тасдиқланди

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг «Умумий ўрта таълим муассасаларида педагогик синфларни ташкил этиш тўғрисида»ги буйруғи қабул қилинди.

Фото: Kun.uz

Мазкур буйруқнинг 1-иловада кўрсатилган мактабларда 2025-2026-ўқув йилидан бошлаб педагог касбига қизиққан 10-11-синф ўқувчилари учун педагогик синфлар ташкил этилади.

Шунингдек, ушбу буйруқ билан қуйидагилар тасдиқланган:

2-илова –– ўзбек тилида таълим бериладиган мактаблардаги синфлар учун таянч ўқув режа, ўқув режага тушунтириш хати 2а-илова;
3-илова –– рус тилида таълим бериладиган мактаблардаги синфлар учун таянч ўқув режа, ўқув режага тушунтириш хати 3а-илова;
4-илова –– таълим қардош (қозоқ, қирғиз, тожик ва туркман) тилларда таълим бериладиган мактаблардаги синфлар учун таянч ўқув режа, ўқув режага тушунтириш хати 4а-илова;
5-илова –– таълим қардош (қозоқ, қирғиз, тожик ва туркман) тилларда таълим бериладиган мактаблардаги синфлар учун иккинчи намунадаги ўқув режа иккинчи намунадаги ўқув режага тушунтириш хати 5а-иловага.

Педагогика олий таълим ташкилотлари педагогик синфлар ташкил этилган мактабларда дарс машғулотларини олиб бориш учун 2 нафардан профессор-ўқитувчилар бириктириш чоралари кўради.

Педагогик синфларни тамомлаган битирувчиларга миллий малакалар рамкасининг 2-даражасидаги мактабгача таълим ташкилотларида тарбиячи ёрдамчиси касби бўйича ишлаш ҳуқуқини берувчи давлат намунасидаги сертификат берилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид