Таълим | 12:08 / 09.09.2025
1490
1 дақиқада ўқилади

Боғчаларда ишлаётган мутахассислар учун дуал таълим тизими жорий этилади

Президент Шавкат Мирзиёев таълим тизимини ислоҳ қилиш масалаларига оид тақдимот билан танишди.

Фото: Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Унга кўра, сўнгги саккиз йилда боғчаларда ўринлар сони 2,5 миллионтага кўпайтирилиб, мактабгача таълим қамрови 78 фоизга етди

Бу қамровни ошириш мақсадида ҳар йили 20 минг ўрин очиш режалаштирилган.

Бунинг учун янги кўп қаватли уйлар қурилишида улардаги аҳоли сонига мутаносиб мактабгача таълим ташкилоти ҳам бўлиши назарда тутилади. 

Боғчаларда ишлаётган ўрта махсус маълумотли мутахассислар учун дуал таълим ва малака ошириш тизими жорий этилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид