Жамият | 10:32 / 09.09.2025
3327
1 дақиқада ўқилади

Бўстонлиқ туманига олиб борувчи йўл қисман ёпилади

9-10-11 сентябр кунлари велоспорт мусобақаси ўтказилиши муносабати билан Бўстонлиқ туманига олиб борувчи автомобил йўли ёпилади.

Фото: Kun.uz

Жорий йилнинг 9-10-11 сентябр кунлари Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида велоспорт бўйича республика турнири  ўтказилади.

Шу муносабат билан соат 08:00 дан 15:00 га қадар D012 «Бектемир-Чорбоғ қўрғони» автомобил йўлининг 34-км (Чирчиқ шаҳрига киришда “платина”)дан бошлаб 54-километрлари («Оқсоқота» МФЙ) оралиғида транспорт воситалари ҳаракати чекланади.

Бўстонлиқ туманига борувчи фуқаролар Чирчиқ шаҳри ёки Қораманас, Қўшқўрғон маҳаллалари орқали ҳаракатланиши мумкин бўлади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид