Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилояти тоғларида адашган фуқаро қутқариб қолинди
Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида жойлашган Чиноркент тоғларида адашиб қолган фуқарога қутқарувчилар ёрдам кўрсатди.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълум қилишича, воқеа юзасидан хабар Тошкент вилояти ФВББга «112» қисқа рақами орқали келиб тушган. Унга кўра, тоғ ҳудудида бир эркак адашиб қолгани ва қутқарувчилар кўмаги зарурлиги билдирилган.
Шундан сўнг, зудлик билан айтилган манзилга Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бош бошқармасининг қидирув-қутқарув гуруҳи етиб борган.
Қутқарувчилар томонидан адашиб қолган фуқаро топилиб, муваффақиятли равишда хавфсиз ҳудудга эвакуация қилинган.
Мавзуга оид
10:00 / 23.06.2026
Бўстонлиқда каналга тушиб кетган иккинчи боланинг жасади ҳам топилди
08:58 / 20.06.2026
Чирчиқдаги каналда ҳушсиз ҳолатдаги фуқаро қутқарилди
09:40 / 18.06.2026
Катта Чимён тоғида қидирув-қутқарув операцияси ўтказилди
10:16 / 14.04.2026