Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германия ОТМда ўзбекистонлик ёшларга грантлар ажратилади
Ўзбекистон элчиси Дилшод Ахатов Германиянинг Конрад Аденауэр жамғармасининг Европа ва халқаро алоқалар бўйича бош котиби ўринбосари Герхард Валлерс билан учрашув ўтказди.
Мулоқот аввалида жамғарманинг Ўзбекистондаги ислоҳотларга қўшган ҳиссаси, жумладан ҳуқуқий давлат қурилиши ва ижтимоий-иқтисодий ривожланишни рағбатлантиришга қаратилган саъй-ҳаракатлари юқори баҳоланди.
Томонлар, шунингдек, икки томон ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш истиқболлари хусусида фикр алмашди.
Бундан ташқари, қўшма тадбирлар ташкил этиш, парламентлараро делегациялар алмашинувини йўлга қўйиш, ўзбекистонлик ёшларга Германиянинг етакчи олий таълим муассасаларида магистратура ва илмий тадқиқотлар учун грантлар ажратиш имкониятлари кўриб чиқилди.