Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон олимпиячилари Осиё Кубоги йўлланмасини қўлга киритди
Ўзбекистон U23 2026 йилда Саудия Арабистонида ўтказиладиган Осиё Кубогида иштирок этади.
23 ёшгача бўлган футболчилардан иборат Ўзбекистон терма жамоаси 2026 йилги Осиё Кубоги иштирокчисига айланди.
Бош мураббий Равшан Ҳайдаров шогирдлари Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида ўтказилган саралаш мусобақасида муваффақиятли иштирок этди.
Ўзбекистон U23 саралаш гуруҳида Шри Ланка (4:0) ва Фаластинни (2:1) мағлуб этиб, Қирғизистон (2:2) билан дуранг ўйнади. Натижада 7 очко жамғариб, мезбонлардан фақат тўплар нисбатига кўра орқада қолиб, иккинчи ўринни эгаллади. Бу кўрсаткич ўзбекистонликлар учун Осиё Кубоги йўлланмасини қўлга киритишга етарли бўлди.
Ёшлар ўртасидаги 2026 йилги Осиё Кубоги 7-25 январ кунлари Саудия Арабистонида ўтказилади.
Мавзуга оид
23:18 / 06.12.2025
Ўзбекистон МТЖнинг ЖЧ-2026 гуруҳ босқичидаги тақвими маълум бўлди
21:14 / 21.11.2025
Ўзбекистонда 2026 йилда FIFA Series футбол турнири ўтказилади
18:44 / 29.10.2025
Аргентина банки Марадона голи тасвирланган тангани чиқарди
19:09 / 22.10.2025