Ўзбекистон | 08:06 / 09.09.2025
2070
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Баҳрайн диппаспорт эгалари учун визаларни бекор қилади

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Манамага расмий ташрифи доирасида Баҳрайн ташқи ишлар вазири Абдуллатиф бин Рашид ал-Заяни билан учрашди.

"Баҳрайн подшоҳлиги ташқи ишлар вазири Абдуллатиф бин Рашид ал-Заяни жаноблари ва унинг жамоаси билан жуда самимий ва самарали учрашув ўтказдик", – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари.

Музокаралар давомида Ўзбекистон ва Баҳрайн ўртасидаги шерикликни янада мустаҳкамлаш – сиёсий мулоқотни кенгайтиришдан тортиб савдо, инвестициялар ва институционал тажриба алмашишни кўпайтиришгача бўлган масалалар юзасидан фикр алмашилди. 

Минтақавий ва глобал ҳамкорликнинг энг долзарб масалалари кўриб чиқилди. Марказий Осиё ва Кўрфаз давлатлари ўртасидаги кўприкларни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, дипломатик паспорт эгалари учун визаларни бекор қилиш тўғрисидаги битим имзоланди.

"Ҳамкорлигимиз замирида ётган дўстлик ва ўзаро ҳурмат руҳини юксак қадрлаймиз. Бугунги муҳокамаларимизга асосланиб, умумий ғояларимизни ҳар икки мамлакатимиз манфаатига хизмат қиладиган аниқ ташаббусларга айлантиришни интиқлик билан кутамиз", дейди Бахтиёр Саидов.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид