Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳарбий ва идоравий формаларга ўхшаш кийим кийганлар жаримага тортилади
Жиноят кодексига ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар ходимларининг формали кийим-бошини қонунга хилоф равишда кийиб юриш ҳолатларининг олдини олишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги қонун лойиҳаси эълон қилинди.
Жиноят кодекси 56-моддаси биринчи қисмининг “о” банди қуйидаги таҳрирдаги “о” ва “п” бандлари билан алмаштирилади:
“о) мастлик ҳолатида ёки гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп ёхуд кишининг ақл-идрокига таъсир қилувчи бошқа моддалар таъсири остида жиноят содир этиш;
п) ҳокимият вакили бўлмаган шахс томонидан ҳокимият вакилининг хизмат кийими ёки ҳужжатларидан фойдаланган ҳолда жиноят содир этиш”.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 209-1-моддаси қуйидаги таҳрирда баён қилинади:
“209-1-модда. Вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар ходимларининг формали кийим-бошини қонунга хилоф равишда кийиб юриш, ҳарбий ва идоравий формали кийимга ўхшаш формали кийим-бошни жорий этиш ва улардан фойдаланиш
Формали кийим-бош кийиб юриши назарда тутилган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар ҳарбий хизматчилари ҳамда ходимларининг тасдиқланган намунадаги ҳарбий, идоравий ва махсус формали кийим-бошини, шунингдек, ушбу турдаги формали кийим-бошининг фарқловчи белгилари ва (ёки) рамзларига эга формали кийим-бошини бундай ҳуқуққа эга бўлмаган шахслар томонидан кийиб юриш – формали кийим-бошни мусодара қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Матосининг ранги, тикилиш услуби, фарқловчи белгилари ва бошқа предметлари ҳарбий ва идоравий формали кийим-бош предметларини такрорловчи ёки унга ўхшаш кийим-бошни жорий этиш ёки улардан фойдаланиш – формали кийим-бошни мусодара қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади”.
Мавзуга оид
19:32 / 15.05.2026
“Тошкент халқаро молия маркази тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди
15:26 / 18.02.2026
Давлат байроғини намойиш этишда ягона талаблар жорий этилади
16:19 / 16.02.2026
Истеъмолчилар шартномаларида ноқулай шартлар чекланади
12:27 / 16.02.2026