Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
iPhone 17 тақдимотидан кейин Apple акциялари нархи пасайди
Инвесторлар харидорларнинг смартфонларга қизиқиши суст бўлишидан, шунингдек, Apple сунъий интеллектнинг жорий қилиниши ҳақида «оғиз очмаганидан» хавотирда.
Фото: Reuters
9 сентябр куни Apple янги iPhone 17 смартфонлари тақдимотини ўтказганидан кейин компания акциялари нархи пасайди, бу эса тақдимот муваффақиятли бўлмаганидан далолат беради.
Investing нашри хабарига кўра, 10 сентябр куни Apple билан ҳамкорлик қилувчи Осиё компаниялари акциялари ҳам арзонлашган. Инвесторлар харидорларнинг смартфонларни янгилашга қизиқиши сустлигидан ва Трамп божлари туфайли харажатлар ошишидан хавотирда.
Apple акциялари нархи 1,5 фоизга тушиб кетди. Хитойнинг қурилмаларни йиғувчи Luxshare Precision компанияси акциялари 1,2 фоиз йўқотди. Шиша ишлаб чиқарувчи Lens Technology қимматли қоғозлари 1,5 фоизга арзонлашди. Тайваннинг линзалар ишлаб чиқарувчи LARGAN Precision компанияси акциялари 1,3 фоизга, Ҳонконгнинг аудио компонентлар ишлаб чиқарувчи AAC Technologies компанияси акциялари эса эса 0,6 фоизга арзонлашди. OLED-дисплейлар етказиб берувчи Жанубий Кореянинг LG Display компанияси акциялари 1,3 фоизга арзонлашди.
Таҳлилчилар пасайишни инвесторларнинг «эҳтиёткорлиги» билан изоҳламоқда: Apple тарифлар туфайли тахминан 1 миллиард долларлик қўшимча харажатларни ўз зиммасига олишига тўғри келади, iPhone нархлари эса жиддий оширилмаган. Бу бутловчи қисмларга буюртмалар ҳажмига таъсир қилиши мумкин.
Эҳтиёткорликнинг яна бир сабаби - iPhone 17 смартфонларида сунъий интеллектнинг янги функциялари ҳақида батафсил маълумот йўқ. Рақобатчилар эса аксинча, сунъий интеллектга фаол эътибор қаратмоқда.
Мавзуга оид
09:59 / 04.12.2025
Навоий вилояти аҳоли жон бошига инвестициялар ҳажми бўйича етакчилик қилмоқда
11:42 / 01.12.2025
Украина тадбиркорлари Ўзбекистонга инвестиция киритишга қизиқиш билдирди
08:11 / 23.11.2025
Сержио Гор АҚШ-Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгашига раҳбарлик қилади
09:43 / 19.11.2025