Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мактабгача ва мактаб таълими вазирига янги ўринбосар тайинланди
Ўзбекистон президентининг тегишли қарори билан Азиз Турдиев мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари лавозимига тайинланди.
Фото: Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги
У бунга қадар мактабгача ва мактаб таълими вазири маслаҳатчиси вазифасида ишлаб келаётган эди.
Меҳнат фаолиятини таълим соҳасида бошлаган Азизбек Турдиев 2006-2010 йилларда Тошкент шаҳридаги 4-сонли мактаб-интернатида, 2010-2014 йилларда Тошкент шаҳридаги 231-умумтаълим мактабида адабиёт фанидан ўқувчиларга сабоқ берди.
2015-2017 йилларда пойтахтдаги 165-умумтаълим мактабининг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари, 2017-2018 йилларда Вазирлар Маҳкамаси аппарати Маданият, санъат ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаменти етакчи мутахассиси, 2018-2019 йилларда Олий Мажлис Сенатида етакчи маслаҳатчи, 2019-2023 йилларда Олий Мажлис Сенатининг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси котибияти бош маслаҳатчиси лавозимларида меҳнат қилган.
2023 йилдан бошлаб МДҲ давлатлар ҳамкорлигидаги «Ҳамдўстлик болалар» лойиҳаси ҳамда «Ёшларни тадбиркорлик ва саноатга йўналтириш» лойиҳаси раҳбари сифатида фаолият юритади.
Мавзуга оид
17:08 / 04.12.2025
Эркинжон Турдимов Сирдарё вилояти ҳокими этиб тасдиқланди
15:55 / 02.12.2025
Улуғбек Мустафоев Жиззах вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди
12:48 / 27.11.2025
Маҳмуд Истамов адлия вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди
16:33 / 25.11.2025