Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мигрантларга оила аъзоларини Россияга олиб бориш тақиқланиши мумкин
Давлат Думаси депутатлари меҳнат мигрантларига оиласини Россияга олиб келишни тақиқлашни таклиф қилди. Агар тақиқ қабул қилинса, паст малакали мигрантларнинг оила аъзолари Россиядан чиқариб юборилиши мумкин.
Фото: РИА Новости
Меҳнат мигрантларига оила аъзоларини Россияга олиб бориш тақиқланиши мумкин. Тегишли қонун лойиҳаси 9 сентябр куни Сергей Миронов бошчилигидаги «Справедливая Россия» фракцияси депутатлари томонидан Давлат Думасига киритилган. Тегишли ҳужжат Думанинг қонунчилик базасида эълон қилинди.
Депутатларнинг фикрича, меҳнат мигрантлари оила аъзоларининг Россияда қолиши давлатнинг ижтимоий инфратузилмасига, жумладан, таълим муассасалари ва соғлиқни сақлаш тизимига катта юклама олиб келади.
«Шу билан бирга, мигрантларнинг патентидан келадиган бюджет даромадлари ишламайдиган оила аъзоларини сақлаш харажатларини қопламайди, бу эса миграция сиёсатининг ушбу моделини иқтисодий жиҳатдан самарасиз қилади», дейилади ҳужжатга тушунтириш хатида.
Агар тақиқ қабул қилинса, паст малакали мигрантларнинг оила аъзоларини чиқариб юбориш орқали мамлакатга миграция оқимини 15-20 фоизга камайтириш мумкин бўлади, деб ҳисобламоқда лойиҳа муаллифлари.
Мавзуга оид
19:06 / 15.04.2026
Россиядан 6 мингга яқин мигрант чиқариб юборилади
20:35 / 09.04.2026
Мигрантларни Россиядан чиқариб юбориш учун асослар сони икки баробар оширилади
22:44 / 06.04.2026
АҚШдан депортация қилинган мигрантларни Конго ДР қабул қилади
20:03 / 05.04.2026