Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жамият | 10:16 / 10.09.2025
2629
1 дақиқада ўқилади
Озарбойжонда мушкул аҳволда қолган фуқаро Ўзбекистонга олиб келинди
Ўзбекистон элчихонаси ва Миграция агентлиги ваколатхонаси кўмагида Боку шаҳрида мушкул вазиятга тушиб қолган фуқаро Ш.М. ватанга қайтарилди.
Фото: "Дунё" АА
Мазкур инсонпарварлик кўмаги Ўзбекистонда эълон қилинган "Ватанга қайтариш" акцияси доирасида амалга оширилди.
Ўзбекистон расмий вакиллари фуқаронинг ватанга қайтиши учун авиачипта харид қилиб берди. Ш.М. Боку-Тошкент йўналиши бўйича самолёт орқали юртга кузатиб қўйилди.
Ўзбекистон элчихонаси Озарбойжонда бўлиб турган ватандошларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини муносиб ҳимоя қилишга алоҳида эътибор қаратмоқда.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш