Мазкур инсонпарварлик кўмаги Ўзбекистонда эълон қилинган "Ватанга қайтариш" акцияси доирасида амалга оширилди.

Ўзбекистон расмий вакиллари фуқаронинг ватанга қайтиши учун авиачипта харид қилиб берди. Ш.М. Боку-Тошкент йўналиши бўйича самолёт орқали юртга кузатиб қўйилди.

Ўзбекистон элчихонаси Озарбойжонда бўлиб турган ватандошларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини муносиб ҳимоя қилишга алоҳида эътибор қаратмоқда.