Ўзбекистон | 10:58 / 10.09.2025
13267
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистоннинг Туркиядаги фуқаролари огоҳлантирилди

Истанбул шаҳрида норозилик намойишлари кузатилмоқда.

Фото: Berk Ozkan / AP

Туркия ҳукумати томонидан хавфсизлик чораси сифатида:

- 11 сентябрга қадар 6 туманда, жумладан Бешиктош тумани ҳудудида (Бош консулхона жойлашган), оммавий тадбирларга вақтинча тақиқ жорий этилди;
- хорижий мессенжерлардан фойдаланишда чекловлар мавжуд.

Ўзбекистон фуқароларига:

- одам гавжум жойлардан йироқда бўлиш;
- намойиш ўтказилаётган ҳудудларга яқинлашмаслик;
- маҳаллий тартиб-қоидаларни қатъий риоя этиш тавсия этилади.

Фавқулодда вазиятларда Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонанинг қуйидаги телефон рақамига қўнғироқ қилиш мумкин: +90 (212) 909 08 04.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид