Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
"Маҳалла еттилиги" ва таълим муассасалари ёшлар бўйича ҳамкорлик қилади
“Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизими самарадорлигини оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.
Фармонга кўра, “Маҳалла еттилиги” ва таълим муассасалари ўртасида ёшлар, жумладан, умумтаълим мактабларининг битирувчи синф ўқувчиларини қўллаб-қувватлаш бўйича ҳамкорлик қилиш тизими жорий этилади.
Мактабларнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари ҳар ой синф раҳбари ва мактаб психологи билан хулқ-атворида мураккабликлар кузатилган ўқувчилар ўртасида хорижий тиллар, касбларни ўрганиш ҳамда меҳнат фаолиятига қизиқиш билдирганларини аниқлайди.
Ушбу ўқувчиларнинг рўйхати шакллантирилиб, ёшлар етакчиси ва маҳалла раисига тақдим этилади.
Ёшлар етакчилари маҳалла ҳудудидаги мураббийлар, касб эгалари ва тадбиркорлар билан ҳамкорликда ўқувчилар учун устозлик тизимини йўлга қўяди.
Маҳалла раислари ёшларнинг фанларни ўрганиши, ахборот технологияларини ўзлаштириши, китобхонлик, спорт билан шуғулланиши учун зарур шарт-шароитларни яратиш бўйича ташаббуслар ишлаб чиқади.
Мавзуга оид
10:00 / 13.04.2026
Олий таълимда миллий тадқиқот университетлари ташкил этилади
08:58 / 09.04.2026
Маҳаллаларда хавфсизликни таъминлашда янги модел жорий этилади
10:11 / 08.04.2026
“Менинг боғим” лойиҳаларига депутатлар аралашуви кучайтирилади
09:45 / 07.04.2026