Ўзбекистон | 12:13 / 11.09.2025
9352
1 дақиқада ўқилади

Қишлоқ хўжалиги ерларига оид ҳуқуқлар бўйича аниқлик киритилди

Ижтимоий тармоқларда қишлоқ хўжалиги ерларига оид турли талқинларга Кадастр агентлиги расмий муносабат берди. 

Фото: iStock

2021 йилги ўзгаришларга мувофиқ ер участкалари 3 турда берилади:

✅мулк ҳуқуқи – аукцион орқали (қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун);
✅доимий фойдаланиш ҳуқуқи – давлат органлари, муассасалар, жамоат эҳтиёжлари ва кўп квартирали уйлар учун;
✅ижара ҳуқуқи – электрон аукцион орқали.

Қишлоқ хўжалиги ерлари фақат ижара ҳуқуқи асосида берилади. Илгари доимий фойдаланиш ҳуқуқида ажратилган ерлар ҳам мавжуд.

Янги ўзгаришлар ерни туман ҳокимлигига ўтказиш ҳақида эмас, балки 2021 йилгача бошқа ҳуқуқларда берилган ерларга нисбатан қўлланилади. Шу билан бирга, ижара ҳуқуқини бошқа шахсларга сотиш ёки қайта ижарага бериш имконияти яратилади.

Шу орқали ерга бўлган ҳуқуқлар аниқланади ва ижарачилар учун янги имкониятлар очилади.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид