Жаҳон | 14:53 / 11.09.2025
3724
2 дақиқада ўқилади

Трамп Нетаняҳу билан суҳбатда Доҳага зарбани «ақлсиз» деб атади

Исроил Доҳада ҲАМАС аъзоларига зарба берган куни Бенямин Нетаняҳу ва Доналд Трамп ўртасида кескин телефон суҳбати бўлиб ўтди.

Фото: Saul Loeb/AFP/Getty Images

АҚШ президенти Доналд Трамп Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу билан суҳбат чоғида Қатар пойтахти Доҳада ҲАМАС етакчиларига зарба бериш қарорини «ақлсиз» деб атади, деб ёзади The Wall Street Journal манбаларга таяниб.

WSJ манбалари зарба берилган куни икки давлат раҳбарларининг телефон суҳбатини «кескин» деб атади. Газетанинг ёзишича, Нетаняҳу Трампга Исроилда зарба бериш учун қисқа вақт бўлганини айтган ва у имкониятдан фойдаланишга қарор қилган. Ўша куни улар ўртасидаги иккинчи телефон мулоқоти дўстона бўлди, деб ёзади WSJ. Трамп Нетаняҳудан ҳужум муваффақиятли бўлгани ёки бўлмаганини сўради, дейилади газетада.

Қатар бош вазири Муҳаммад бин Абдул Раҳмон бин Жассим Ал Тани Американинг CNN телеканалига берган интервюсида Исроилнинг Доҳадаги ҳамасчиларга берган зарбаси гуруҳ томонидан гаровга олинган исроилликларнинг озод этилишига «барча умидни йўққа чиқарди» деган фикрни билдирди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид