Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ёшларга фоизсиз қарз берилади
Ўзбекистонда ёшларнинг турли лойиҳаларини молиялаштириш учун фоизсиз қарзлар берилади. Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси 2 турдаги қарз ажратишини эълон қилди.
Биринчиси, тадбиркорлик учун бино ва иншоотларни қуриш, таъмирлаш ва жиҳозлаш учун 6 минг БҲМ миқдорида бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан
3 йилгача муддатга ажратиладиган қарз.
Мазкур қарздан бир нечта бизнес лойиҳалари учун фойдаланиш ҳам мумкин. Қарз 2025-2026 йилларда тажриба тариқасида ажратилади ва бунинг учун 30 млрд сўм йўналтирилган.
Хўш, қарз кимларга берилади?
-устав фондидаги улушининг камида 50 фоизи ёшларга тегишли тадбиркорларга;
-яратиладиган иш ўринларининг камида 50 фоизига ёшларни ишга оладиган тадбиркорларга.
Ёш тадбиркорлар яна қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:
-тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтинги шкаласи бўйича сўнгги 6 ой давомида узлуксиз камида «БББ» (76 – 85 балл) кўрсаткичга эга бўлиши;
-қарзнинг 125 фоизидан кам бўлмаган мол-мулк гаровини тақдим этилиши;
-24 ойдан ортиқ фаолият кўрсатаётган бўлиши.
Иккинчи турдаги қарз эса олис ва чекка маҳаллаларда хорижий тилларни ўргатиш бўйича ўқув марказларини ташкил қиладиган тадбиркорларга берилади. Маблағнинг миқдори эса 320 БҲМ миқдорида бўлади. Иккинчи турдаги қарз эса қуйидаги шахсларга берилади:
-ЯТТ очиб ишлаётган ёшларга;
-устав фондидаги улушининг камида 50 фоизи ёшларга тегишли тадбиркорларга.
-шунингдек, ёш тадбиркор хорижий тиллар бўйича камида
С1 даражадаги сертификатни олганига икки йилдан ошмаган бўлиши керак.
Ташкил қилинадиган курсларда ўқувчиларнинг камида 20 фоизи “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлар бўлиши керак.
Қарз жамғарма ва қарз олувчи ўртасида тузиладиган қарз шартномасига асосан 6 ойлик имтиёзли давр билан 3 йилгача муддатга бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан берилади.
Жамғарма бераётган имтиёзли қарзлар ёшларга ўз бизнесини бошлаш ва ривожлантиришга хизмат қилиши лозим.
Мавзуга оид
08:38 / 02.06.2026
Германияда ўзбекистонлик ёшлар учун махсус таълим дастурлари йўлга қўйилади
16:49 / 30.05.2026
“Болага ҳатто ота-онанинг кучи етмаяпти” — мактаблардаги интизом ҳақида суҳбат
17:31 / 26.05.2026
Ўқувчини урган ўқитувчи воқеасига расмий баҳо берилди
13:38 / 21.05.2026